Жаҳон

Японияда кузатилаётган об-ҳаво ҳаёт тарзини издан чиқарди

Кучли қор бўрон сабаб авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.

Японияда кузатилаётган об-ҳаво ҳаёт тарзини издан чиқарди

 

Японияда кучли қор бўрони ва тезлиги соатига 40,8 метрга етган шиддатли шамоллар ҳаёт тарзини издан чиқарди. Оғир об-ҳаво шароити сабабли мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳаво ва денгиз транспорти катта тўсиқларга дуч келди.

 

Маълум қилинишича, айниқса Хоккайдо ороли бу офатдан жиддий зарар кўрган. Хоккайдо аэропортларига ва ундан учувчи авиакомпанияларнинг маълумотларига кўра, қалин қор ва ноқулай об-ҳаво туфайли жами 61 та рейс бекор қилинган. Токио ҳудудида ҳам кучли шамоллар қайд этилган бўлиб, мутахассислар бу ҳолат транспорт ҳаракатини янада издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, Хоккайдо ва Хонсю оролининг шимолий қисмида қор қоплами 60 сантиметргача етиши кутилмоқда. Бу эса нафақат авиақатнов, балки ерусти транспорти ҳаракатига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви нафақат ҳаво қатновига, балки денгиз транспортига ҳам жиддий таъсир қилди. Япониянинг Чиба ва Кагава префектуралари ўртасида ҳаракатланадиган паром қатнови тўхтатилган.

 

Маҳаллий ҳукумат ва фавқулодда хизматлар аҳолига заруратсиз ташқарига чиқмасликни, йўлларда эҳтиёт бўлишни тавсия қилмоқда. Табиатнинг бу ғаройиб инжиқликлари Японияда ҳаётни бир муддат секинлаштирди, бироқ ҳукумат ва мутасадди ташкилотлар нормал ҳаётга қайтиш учун барча чораларни кўрмоқда. 1

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Японияда кузатилаётган об-ҳаво ҳаёт тарзини издан чиқарди | Zamon.uz