Жаҳон

АҚШ Эрон ва Хитойга нисбатан босимни кучайтирди

АҚШ Эрон нефтини сотиб олгани учун Хитой компанияларига санкция жорий қилди.

АҚШ Эрон ва Хитойга нисбатан босимни кучайтирди

 

АҚШ ҳукумати Хитойнинг икки нефть-кимё компаниясига санкция жорий қилди. Вашингтон уларни Эрон нефтини импорт қилгани ва АҚШнинг мавжуд санкцияларини четлаб ўтгани учун жазолади.

 

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Ҳуайинг Ҳуизҳоу Дая Бай терминали санкциялар остидаги кемалардан Эрон нефтини қабул қилиб, Хитойга етказган. Луқинг Петрочемисал эса Эрон ва ҳутийлар билан боғлиқ кемалар орқали нефть сотиб олгани учун чекловга учради.

 

АҚШ Молия вазири Скотт Бессент бу ҳаракатларни Эронни молиявий жиҳатдан заифлаштиришга қаратилган қадам сифатида изоҳлади. Унинг таъкидлашича, Эрон нефтидан тушадиган даромад терроризмни молиялаштириш ва ядровий дастурини ривожлантириш учун ишлатилмоқда.

 

Шу ойда АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон олий раҳбарига ядровий келишув бўйича музокаралар олиб боришни таклиф қилган эди. Бироқ Теҳрон ҳали бу таклифга жавоб бермади. Вашингтон Эрон нефтини Хитойга етказиб берувчи компанияларга санкцияларни кенгайтириб, Теҳронни музокаралар столига ўтиришга мажбурлашга уринмоқда.

 

АҚШ Молия вазирлиги яна 19 та компания ва бир нечта Хитой ҳамда Гонконгда жойлашган кемалар эгаларига қарши янги санкциялар жорий қилганини ҳам эълон қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эрон ва Хитойга нисбатан босимни кучайтирди | Zamon.uz