Францияда Макроннинг истеъфоси талаб қилинмоқда
“Уйғон, Франция” партияси етакчиси Макроннинг ҳокимиятдан кетишини сўради.

Франциянинг “Уйғон, Франция” партияси етакчиси Николя Дюпон-Аигнан президент Эммануэл Макронни лавозимдан четлатиш зарурлигини таъкидлаб, бу масала ҳаётий аҳамиятга эга ва кечиктириб бўлмаслигини айтди.
Сиёсатчи бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб, Макрон ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун Россия таҳдидидан фойдаланаётганини ҳамда бу сиёсат Франция фуқароларининг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирди.
Дюпон-Аигнан президентнинг истеъфосини мамлакат барқарорлиги учун муҳим қадам деб ҳисоблаб, ҳукумат сиёсатини кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги раҳбариятнинг қарорлари инфляция ва иқтисодий инқирознинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Сиёсатчи Макроннинг иқтисодий ва ташқи сиёсатдаги ёндашувлари Францияни янада чуқурроқ муаммоларга олиб келишини айтиб, ҳукуматни фавқулодда чоралар кўришга чақирди.
Бу баёнот Францияда сиёсий муҳит янада кескинлашаётганидан дарак бўлиб, ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.







