Жанубий Кореяда йирик ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Жанубий Кореянинг Жанубий Кёнсаннамдо провинциясидаги Санчеон округида йирик ўрмон ёнғини содир бўлди. Ёнғин жума куни тушдан кейин бошланиб, тез тарқалган.
Ҳодисада камида икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, яна икки нафари бедарак йўқолган. Ёнғинни ўчириш учун 304 нафар мутахассис ва 20 та вертолёт сафарбар қилиндган. Ёнғин хавфи сабаб 15 та қишлоқ аҳолиси, жами 200 дан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
Жанубий Корея ҳукумати минтақани фалокат ҳудуди деб эълон қилди. Мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида ҳам ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво туфайли ёнғинлар тез тарқалмоқда, мутасаддилар эса аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.







