Жаҳон

Марокашда қадимги қишлоқ қолдиқлари топилди

Бу қишлоқ бронза даврига оид бўлиб чиқди.

Марокашда қадимги қишлоқ қолдиқлари топилди

Археологлар Марокашда, Финикияликлар келишидан минг йиллар олдин яшаган одамларнинг қишлоқ турмуш тарзига оид қизиқарли далилларни топдилар. Кач Кууч ҳудудида топилган қолдиқлар эрамиздан аввалги 2200-600 йилларга тааллуқли бўлиб, бу жойнинг бронза даврида ҳам муҳим аҳоли маскани бўлганини кўрсатмоқда.

 

Олимлар қазишмалар давомида ёғоч бинолар, сақлаш омборлари ва деҳқончилик асбобларини аниқладилар. Бу эса қадимги Мағриб халқлари ўтроқ ҳаёт кечирганини, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланганини исботлайди. Уларнинг маданий алоқалари ҳам кенг бўлиб, Ўрта ер денгизи бўйлаб турли халқлар билан алмашинувлар бўлиб ўтган.

 

Бу кашфиёт тарихий тушунчаларни ўзгартириб, Мағриб узоқ вақт давомида "бўш ҳудуд" бўлмаганини тасдиқлайди. Тадқиқотчилар ушбу ёдгорлик минтақанинг қадимий маданий ва иқтисодий тармоқларида муҳим ўрин тутганини айтмоқдалар.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Марокашда қадимги қишлоқ қолдиқлари топилди | Zamon.uz