Эронда уч қаватли бино қулаб тушди
Бу ҳодиса газ портлаши оқибатида юзага келган.

Эрон пойтахти Теҳронда уч қаватли турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган.
Портлаш натижасида бино бутунлай қулаб тушди. 21 киши жароҳат олган, улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган, қолганларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса жойида қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийлар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.







