Жаҳон

Америкада эр-хотин 375 йилга қамалди

Улар асраб олинган болаларни қул қилиб ишлатган.

Америкада эр-хотин 375 йилга қамалди

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида оқ танли эр-хотин асраб олинган беш нафар қора танли болани қул сифатида ишлатгани учун узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 64 ёшли Женни Кей Уайтфизер 215 йилга, унинг 63 ёшли эри Доналд Ланза эса 160 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, улар жабрланувчиларга 280 минг доллар миқдорида товон пули тўлашга мажбур.

 

Суд жараёнида маълум бўлишича, эр-хотин Миннесотадан Ғарбий Виржинияга кўчиб ўтиб, уй-жойсиз болалар бошпанасидан беш нафар болани асраб олган. Бироқ улар фарзандларига ғамхўрлик қилиш ўрнига, уларга фермада оғир меҳнат қилдирган, қаттиқ жазолаган.

 

Маҳаллий полиция жиноят ҳақида қўшниларнинг шикояти орқали хабар топган. Уларнинг айтишича, Доналд Ланза болаларни омборга қамаб қўйганини кўриб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишган. Полиция текширувлари натижасида, эр-хотин одам савдоси ва мажбурий меҳнатга алоқадор деб топилган.

 

Ҳукм эълон қилингач, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу каби жиноятларга қарши курашни кучайтиришга ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини оширишга чақирди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"