Жаҳон

Техасда Tesla дилерлигида портловчи қурилмалар аниқланди

Маълумотларга кўра Tesla объектларига 48 та ҳужум уюштирилган.

Техасда Tesla дилерлигида портловчи қурилмалар аниқланди

АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳридаги Tesla дилерлик марказида бир нечта портловчи мосламалар топилди. Маҳаллий полиция ходимларининг хабар беришича, 24 март куни эрталаб дилерлик маркази ҳудудида шубҳали қурилмалар аниқланган. Хавфсизлик хизматлари дарҳол воқеа жойига етиб келган ва сапёрлар томонидан қурилмалар текширилиб, зарарсизлантирилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, лекин тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Мазкур ҳодиса Tesla компаниясига қаратилган сўнгги таҳдидлар фонида содир бўлди. АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФТБ) Tesla объектларига қаратилган ҳужумларга қарши курашиш учун махсус тергов гуруҳи тузганини расман эълон қилди. ФТБ вакиллари бу каби ҳаракатларни вандализм, зўравонлик ва маиший терроризм сифатида баҳолашаётганини маълум қилишди.

 

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга кўра, сўнгги пайтларда Tesla дилерлик марказлари, электромобиллари ва зарядлаш станцияларига қарши камида 48 та ҳужум содир этилгани ҳақида маълумотлар олинган. Расмийлар бундай ҳужумлар ортида қандай шахс ёки гуруҳлар турганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Остин полицияси ва ФТБ ушбу воқеа юзасидан хавфсизлик чоралари кучайтирилганини, Тесла объектлари атрофида қўшимча кузатув ва патруллик ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ҳозирча гумонланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган, аммо тергов давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Техасда Tesla дилерлигида портловчи қурилмалар аниқланди | Zamon.uz