Жанубий Корея қирғоғида Россия кемаси ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида 6 киши жароҳатланган.

Россиянинг Crystal Asia номли кемаси Жанубий Кореянинг Камчеон (Бусан) портидан 8 км узоқликда ёниб кетди. Бу ҳақда Россиянинг Пусандаги бош консуллиги ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Ёнғин 26 март куни соат 07:14 да содир бўлган. Кемада 23 кишидан иборат экипаж бўлиб, уларнинг 22 нафари Россия фуқаролари эди. Денгиз полицияси маълумотига кўра, олти россиялик жароҳатланган, улардан икки нафари оғир аҳволда.
Жабрланганларнинг барчаси Пусан шаҳридаги тиббиёт муассасаларига олиб борилди. Маҳаллий қутқарув хизматларининг тезкор ҳаракати янада оғир оқибатларнинг олдини олди.







