Жаҳон

Meta назоратни сусайтирмоқда

Масъулият фойдаланувчилар зиммасига юкланмоқда.

Meta назоратни сусайтирмоқда

Январь ойида Марк Цукерберг компания учинчи томон фактчекингидан воз кечишини, унинг ўрнига Instagram, Facebook ва Threads’да Community Notes пайдо бўлишини эълон қилган эди. Бу Х (Twitter) га ўхшаш бўлиб, унда ҳамжамият дезинформацияга қарши курашиш учун қўшимча маълумотларни тақдим этиш орқали контентни ўзи бошқаради.

 

Бу Meta хизматларида қандай ишлайди:

 

— Community Notes дастури аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар аниқлаштириш ёки текширишни талаб қиладиган постларга қайдларни таклиф қилишлари мумкин.

— Бу қайдлар дарҳол пайдо бўлмайди. Улар тарафкашликка йўл қўймаслик учун турли нуқтаи назарга эга бўлган бошқа иштирокчилар томонидан баҳолаш жараёнидан ўтадилар.

— Агар мақола етарлича ижобий баҳоланса ва фойдали деб ҳисобланса, у контекст қўшиш ёки ноаниқликларни тузатиш орқали нашр остида кўринади.

 

Мақсад - жамоатчиликка аввалгидек марказлашган факт-чекерларга таяниш ўрнига маълумотларни мустақил равишда текшириш имкониятини бериш.

 

Community Notes аъзоси бўлиш учун бир нечта талабларга жавоб бериш керак: 18 ёшдан ошган АҚШ резиденти бўлиш, 6 ойдан ошган аккаунтга эга бўлиш ва яхши репутацияга эга бўлиш. Бундан ташқари, тасдиқланган телефон рақами ёки икки босқичли аутентификация талаб этилади.

 

АҚШда Facebook, Instagram ва Threads учун Community Notes’нинг ишга туширилиши жорий йил 18 мартга белгиланган.

 

Meta Community Notes бошқа мамлакатларда қачон пайдо бўлишига аниқлик киритмаган.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"