Жаҳон

Африкада уч минг йиллик дарахтлар топилди

Дарахт ўзига хос уруғ тарқатиш хусусиятига эга.

Африкада уч минг йиллик дарахтлар топилди

 

Олимлар Танзания жануби-шарқидаги Удзунгва тоғлари ўрмонларида илгари фанга номаълум бўлган улкан дарахт турини аниқлашди. "Тессманниа принсепс" деб номланган бу яшил гигантлар 35-40 метр баландликка етади ва тахминан 2,7 метр диаметрга эга бўлиб, уларни қучоқлаш учун камида 5-6 киши керак бўлади. Энг ҳайратланарлиси шундаки, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, айрим дарахтларнинг ёши 2000-3000 йилга бориб етиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Тессманниа принсепс ўзига хос уруғ тарқатиш механизмига эга: унинг пишган уруғлари қобиқдан катта масофага «портлаб» учиб кетади. Бу усул баъзи ўсимликларга хос бўлсада, гигант дарахтлар орасида жуда ноёб ҳодиса ҳисобланади.

 

Афсуски, бу қадимий дарахтларнинг келажаги хавф остида. Олимлар фақат икки кичик популяцияда тахминан 100 та дарахтни аниқлашди. Сезиларли даражада секин ўсиши ва чекланган ҳудудда жойлашгани сабабли, Тессманниа принсепс ҳар қандай ташқи таъсирга жуда заиф бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

 

Бу топилма Удзунгва ўрмонларини тиклаш бўйича кенг кўламли лойиҳа доирасида амалга оширилган. Ушбу лойиҳада қадимий тропик ўрмонларнинг муҳим қисмларини бирлаштириш ва экотизимни сақлаб қолиш мақсад қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Африкада уч минг йиллик дарахтлар топилди | Zamon.uz