АҚШ иқтисодий инқирозга яқинлашмоқда
Давлат қарзи 36 триллион доллардан ошган.

АҚШ ҳукумати қарз чегараси оширилмаса, 2025 йил август ёки сентябрь ойларида дефолтга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Бюджет бюросининг ҳисоботида маълум қилинган.
Ҳисоботга кўра, ҳукумат фавқулодда чоралар орқали қарз олиш имкониятига эга, бироқ бу муддат 2025 йил ўрталарига бориб тугайди. Дефолтнинг аниқ санасини олдиндан айтиш қийин, чунки бу ҳукумат даромадлари ва харажатларига боғлиқ бўлади.
АҚШнинг жорий давлат қарзи 36,2 триллион доллардан ошган бўлиб, Конгресс бюроси ҳисоб-китобларига кўра, 2034 йилга бориб 50 триллион доллардан ошиши мумкин. Шу сабабли, расмийлар давлат бюджети харажатларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.







