Жаҳон

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Унга 40 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

 

Бразилия Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонарога қарши давлат тўнтаришига уриниш бўйича иш очиш қарорини чиқарди.

 

Февраль ойида Болсонаруга бешта жиддий айблов қўйилган эди, жумладан, у президент Луиз Инасио Лула да Силванинг лавозимга киришишига тўсқинлик қилишга уринганликда айбланмоқда.

 

Собиқ президент эса барча айбловларни рад этиб, ўзини "сиёсий таъқиб қурбони" деб атамоқда. Агар суд уни айбдор деб топса, 40 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Болсонарога қарши иш 2023 йил январь ойида содир бўлган воқеалар билан боғлиқ. Ўшанда унинг тарафдорлари пойтахт Бразилиядаги ҳукумат биноларига бостириб кириб, президент сайлов натижаларини бекор қилишга уринган. Мазкур тартибсизликлар 8 январь исёни номи билан тарихга кирган.

 

Ўтган ойда терговчилар Болсонарога яқин ҳарбий ва сиёсий доиралар ҳам давлат тўнтаришини режалаштиришда иштирок этганини маълум қилишди. Ҳозирда суд жараёни қачон бошланиши аниқ эмас, аммо бу Бразилия сиёсати учун катта аҳамиятга эга бўлган масала сифатида кўрилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда | Zamon.uz