Шимолий Корея Россияга яна 3000 ҳарбий юборди
Келажакада ҳарбий ёрдам янада кўпайиши мумкин.

Жанубий Корея ҳарбий раҳбариятининг маълум қилишича, Шимолий Корея жорий йил бошидан бери Россияга қўшимча 3000 нафар ҳарбий юборган. Ушбу аскарлар Украинага қарши урушда қатнашаётгани таъкидланган.
Сеулнинг хабар беришича, илгари юборилган 11 минг шимолий кореялик ҳарбийдан камида 4000 нафари ҳалок бўлган ёки жароҳатланган. Шунингдек, Пхенян Россияга баллистик ракеталар, гранатомётлар ва реактив отиш тизимларини етказиб беришда давом этмоқда.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдами янада ошиши мумкин. Сеул халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳарбий ҳамкорликка қарши қатъий чоралар кўришга чақирди.







