Британия қироли Чарлз III касалхонага ётқизилди
Ҳозирда унинг соғлиғи кузатув остида.

Британия қироли Чарлз III саратон касаллигини даволаш жараёнидаги ножўя таъсирлар сабабли касалхонага ётқизилди. Қироллик саройи матбуот хизматининг хабарига кўра, қиролнинг умумий аҳволи назорат остида бўлиб, даволаш режасига мувофиқ давом этмоқда.
Ушбу ҳолат сабабли 28 мартга режалаштирилган барча расмий тадбирлар ва учрашувлар бекор қилинган. Чарлз ИИИ февраль ойида саратон ташхиси қўйилганидан бери тиббий муолажаларни олмоқда ва жамоатчилик олдида фақат чекланган фаолият юритмоқда.
Қироллик саройи вакилларининг сўзларига кўра, қиролнинг саломатлиги бўйича ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Шунга қарамай, шифокорлар унинг соғлиғини мунтазам равишда кузатиб бормоқда ва яқин орада расмий баёнот берилиши кутилмоқда.







