Исроил қирувчилари Ливанга ҳаво ҳужумларини бошлади
Ракеталар ёрдамида «Ҳизбуллоҳ» нишонларига зарба берди.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий қисмидаги Ҳадас шаҳарчасида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати нишонларига зарба берди.
Икки ракета зарбаси берилгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Ҳужумдан олдин ҳаво ҳужумидан жабр кўриши мумкин бўлган ҳудудлардаги аҳоли эвакуация қилинган.
Исроил армиясининг бу ҳаво ҳужуми 2024 йил 27 ноябрда имзоланган ўт очишни тўхтатиш битимидан бери Байрутга биринчи ҳужум сифатида қайд этилмоқда.








