Мисрда россиялик сайёҳлар экскурция батискафи ҳалокатга учради
Фожиа оқибатида 6 нафар сайёҳ вафот этган.

27 март куни Мисрнинг машҳур Хургада курорти қирғоғида 45 нафар россиялик сайёҳ бўлган экскурция батискафи ҳалокатга учради. У қирғоқдан бир километр узоқликда чўкиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши ҳалок бўлиб, 9 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Ҳодиса сайёҳлар ўз меҳмонхоналари – беш юлдузли Серрй Беач Ресорт томонидан ташкил қилинган мунтазам сув ости экскурцияси чоғида юз берган. Режага кўра, улар искаладан транспорт орқали етказилиб, кейин эса 22 метр чуқурликка шўнғиши керак эди.
Дастлабки терговга кўра, фожиага батискаф учувчиларидан бирининг хатоси сабаб бўлиши мумкин. Бошқарувни йўқотган сув ости кемаси маржон рифи билан тўқнашган, натижада батискаф ағдарилган.
Эвакуация ишлари дарҳол бошланган, қутқарилганлар маҳаллий касалхоналарга етказилган. Россиянинг Хургададаги Бош консуллиги дипломатлари ҳам воқеа жойига етиб келган.
Россия оммавий ахборот воситалари эса батискафнинг архив кадрларини эълон қила бошлаган. Ушбу сув ости транспорти маржон рифларини томоша қилиш учун ишлатилган мунтазам экскурцияларда фойдаланилган.







