Қирғизистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Тошкент вақти билан 06:17 да ер қимирлаган.

Бугун, 28 март куни Тошкент вақти билан 06:17 да Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ер қимирлаган. Зилзила координаталари: 41,67 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3.7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 216 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 45 км;
Косонсой туманида 2 балл, 53 км;
Чортоқ туманида 2 балл, 54 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 3.8 магнитудали зилзила содир бўлганди.







