Жаҳон

Хитойда бола хўрозқанд сабаб мия жароҳати олди

7 соатлик операциядан сўнг бола омон қолган.

Хитойда бола хўрозқанд сабаб мия жароҳати олди

 

Хитойда олти ёшли бола оғзида лолипоп ушлаб турган ҳолда йиқилиб, бош миясига жиддий зарар етказди. Бамбук таёқчаси ҳалқумнинг орқа деворини тешиб ўтиб, бош суяги тагига етиб борган ва миянинг ҳаётий муҳим қисмларига зарар берган.

 

Бола йиқилиш вақтида қўллари билан ўзини ушлаб қолишга ҳаракат қилган, аммо бу вазиятни янада ёмонлаштирган — таёқ чуқурроқ кириб, чидаб бўлмас оғриқ келтирган. Ота-онаси дарҳол уни Зҳонгшан касалхонасига олиб борган, у ерда шифокорлар зудлик билан операция ўтказишган.

 

Шифокорлар текширувдан сўнг, 11 см узунликдаги таёқ миянинг ҳаракат ва мувофиқлаштириш учун жавобгар ҳудудига етиб борганини аниқлашган. Операция жуда хавфли бўлган, чунки таёқ бош суяги тагидаги йирик қон томирига тегиб турган. Жарроҳларнинг таъкидлашича, энг кичик хато бола ҳаётига зомин бўлиши мумкин эди.

 

Мураккаб операция 7 соат давом этган, аммо жарроҳлар таёқчани миянинг муҳим қисмларига зарар етказмасдан олиб ташлашга муваффақ бўлишган. Боланинг соғлиги тўлиқ тикланди — неврологик касалликлар, инфекциялар ёки бошқа асоратлар кузатилмади. Икки ҳафта ўтгач, у касалхонадан барқарор ҳолатда чиқарилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда бола хўрозқанд сабаб мия жароҳати олди | Zamon.uz