Жаҳон

АҚШ ва Мексикада сув тошқинлари кузатилмоқда

Табиий офат минглаб одамларни электрсиз қолдирди.

АҚШ ва Мексикада сув тошқинлари кузатилмоқда

 

Техас жанубида кучли ёмғир сабаб юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, энг оғир вазият Хидалго округида кузатилган бўлиб, у ерда уч кишининг жасади топилган.

 

АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматининг билдиришича, сув остида қолган автомобилда ноқонуний муҳожирларни ташишда фойдаланилгани тахмин қилинмоқда. Ушбу автомобиль ичидан яна бир эркакнинг жасади топилган.

 

Харлинген шаҳридаги Валлей халқаро аэропорти ёпилиб, барча рейслар бекор қилинган.

 

Мексикада ҳам сув тошқинлари кузатилмоқда, ҳарбийлар эвакуация ишларига жалб қилинган.

custom img

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

custom img

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

custom img

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

Жароҳатланганлардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

custom img

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

Янги қонунга кўра, мигрантлар ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

custom img

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"