Жаҳон

Озарбайжон аёллари энг соғлом аёллар рўйхатидан жой олди

Озарбайжон аёллари 142 давлат ичида 54-ўринни эгаллади.

Озарбайжон аёллари энг соғлом аёллар рўйхатидан жой олди

 

Озарбайжон аёллари дунё бўйлаб энг соғлом аёллар қаторидан жой олди. Ҳологис томонидан ўтказилган “Аёллар саломатлиги индекси” номли тўртинчи йиллик глобал тадқиқот натижаларига кўра, Озарбайжон 142 давлат орасида 54-ўринни эгаллади.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакат руҳий саломатлик, асосий эҳтиёжларни қондириш ва индивидуал тиббий кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришган. Сўровда 146 минг аёл иштирок этган бўлиб, методика профилактик тиббий хизматлардан фойдаланиш, ҳиссий фаровонлик ва умумий саломатлик даражаси каби омилларни ҳисобга олган.

 

Энг юқори индексли 10 та давлат:

  1. Тайван
  2. Қувайт
  3. Австрия
  4. Швейтсария
  5. Финляндия
  6. Германия
  7. Цингапур
  8. Дания
  9. Словакия
  10. Люксембург

 

МДҲ давлатлари орасида энг яхши натижани Эстония (11-ўрин) ва Қозоғистон (12-ўрин) қайд этди. Россия 51-ўринда, Грузия 72-ўринда, Арманистон эса 89-ўринни эгаллади. Туркия 76-ўринда қайд этилган.

 

Тадқиқотчилар фикрига кўра, сўнгги 4 йил ичида 28 та давлат аёллар саломатлигини яхшилаш бўйича сезиларли ютуқларга эришган. Бироқ, ҳатто энг юқори индексга эга мамлакатлар ҳам 100 баллдан 68 баллдан ортиқ балл ололмаган, бу эса глобал миқёсда аёллар саломатлигини янада яхшилаш кераклигини кўрсатади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжон аёллари энг соғлом аёллар рўйхатидан жой олди | Zamon.uz