Эронда йўловчи автобуси ҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган.

Эроннинг Кирмон вилоятида, Кермон-Машҳад трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Хабар берилишича, автобусда жами 43 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса жойига тез ёрдам бригадалари етиб келиб, жароҳатланганларни шифохонага етказган.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, баъзи жабрланувчиларнинг аҳволи оғир бўлиб, қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор. Айни пайтда, ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Маҳаллий расмийлар йўл ҳаракати хавфсизлиги чораларини кучайтириш ва йўллардаги техник назоратни яхшилаш зарурлигини таъкидламоқда.







