Жаҳон

Швеция Украинага 1,5 миллиард эвролик янги ҳарбий ёрдам юборади

Маблағ янги ҳарбий техника сотиб олиш ва саноат учун сарфланади.

Швеция Украинага 1,5 миллиард эвролик янги ҳарбий ёрдам юборади

 

Швеция Украина га 1,48 миллиард эвролик янги ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди. Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири Пол Жонсон маълум қилди.

 

"Бизнинг мақсадимиз – Украинани музокараларда кучли позицияга эга бўлиши учун максимал даражада қўллаб-қувватлаш", – деб таъкидлади Жонсон.

 

Жонсоннинг сўзларига кўра, 16 миллиард швед кронаси (тахминан 1,48 миллиард эвро) миқдоридаги ёрдам пакети Стокголм томонидан Киевга ажратилган энг йирик маблағ бўлади. Ушбу ёрдам пакетига кўра, 9 миллиард крона янги ҳарбий техника сотиб олишга сарфланади, яна 5 миллиард крона эса Украинанинг мудофаа саноатини молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Швециянинг Украинага кўрсатган умумий ҳарбий ёрдам миқдори Россиянинг кенг кўламли босқини бошлангандан бери 80 миллиард крона (тахминан 7,4 миллиард эвро)ни ташкил этди.

 

Шунингдек, Швеция мудофаа вазири бошқа Европа давлатларини ҳам Украина га кўпроқ ёрдам беришга чақирди.

 

"Кўпроқ мамлакатлар яна кучлироқ ҳаракат қилиши керак. Европа Иттифоқи иқтисодиёти Россия иқтисодиётидан саккиз баравар йирик, шунинг учун сиёсий ирода мавжуд бўлса, катта ёрдам кўрсатиш мумкин. Муаммо шундаки, Европа мудофаа саноати тинчлик даврига мослашган", – деди Жонсон.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швеция Украинага 1,5 миллиард эвролик янги ҳарбий ёрдам юборади | Zamon.uz