Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиб кетди
Оқибатда 1 киши ҳалок бўлди.

Ҳиндистоннинг Superfast Express поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ҳалокатга учради. Авария поезднинг 11-вагонининг рельсдан чиқиши сабабли содир бўлган, оқибатда1 киши вафот этган, 25 киши эса турли даражадаги жароҳатлар олган.
Фавқулодда вазиятлар қутқарув гуруҳлари жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди ва жабрланганларни касалхонага олиб боришди. Поезднинг ҳалокатга учраши сабаблари аниқланаётган бўлсада, айни пайтда тергов давом этмоқда.







