Бангкокда қулаган бино остидан 14 жасад топилди
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Таиланд пойтахти Бангкокда зилзила оқибатида қулаган 30 қаватли Бош Аудиторлик биноси вайроналари остидан 14 нафар жасад топилди. Маълумотларга кўра, ушбу ҳодисада тасдиқланган қурбонлар сони 29 нафарга етди, яна тўққиз киши жароҳат олган, 59 киши эса бедарак йўқолган.
Қутқарувчилар ҳали ҳам вайроналар остида қолганлар борлигига ишонмоқда. Айниқса, лифт шахтасида тирик қолганлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, Мянмада содир бўлган 7,9 магнитудали зилзила натижасида бутун минтақада талофатлар кузатилмоқда, Таиландда эса қурбонлар сони 36 нафарга етди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.







