Европа Маскнинг ижтимоий тармоғини 1 млрд доллар жаримага тортади
Жарима 2025 йил ёзида эълон қилиниши мумкин.

Европа Иттифоқи регуляторлари Илон Маскга тегишли ижтимоий тармоқ — Х (собиқ Twitter)ъни дезинформация ва ноқонуний контентга қарши кураш бўйича қонунларни бузгани учун 1 миллиард долларгача жаримага тортишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, жарима 2025 йил ёзида эълон қилиниши мумкин. Бундан ташқари, Европа регуляторлари Х дан ўз платформасига муайян ўзгартиришлар киритишни ҳам талаб қилмоқда. Х айни дамда Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (ДСА) талабларини бузганликда айбланмоқда.
Агар Х платформаси талаб қилинган ўзгаришларга рози бўлса, томонлар ўзаро келишувга эришиши мумкин. Акс ҳолда, бу санкция АҚШ-Европа муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилмоқда.







