Жаҳон

АҚШ ҳарбий кучларини янгича йўналишга ўтказмоқда

АҚШ армияси қисқаради, бироқ технологик ва ҳаракатчан кучга айланади.

АҚШ ҳарбий кучларини янгича йўналишга ўтказмоқда

 

АҚШ армияси 90 минг нафар ҳарбий хизматчидан воз кечиши мумкин. Хабарларга кўра, бу қисқартириш натижасида АҚШ армиясининг умумий сони 360 минг кишига туширилиши режалаштирилмоқда.

 

Бу ўзгаришлар, бир томондан, бюджетдаги чекловлар билан, иккинчи томондан эса, ҳарбий кучларни янги глобал таҳдидларга – айниқса, Тинч океани минтақасида кучайиб бораётган Хитой таъсирига қарши тайёрлаш зарурати билан боғлиқ.

 

Қисқартиришлар аллақачон бошланган. Ўтган йили, асосан, терроризмга қарши операциялар билан боғлиқ 24 мингга яқин лавозим бекор қилинган эди.

 

Пентагондаги айрим манбалар малакали мутахассисларнинг армия сафидан кетиши эҳтимолини таъкидламоқда. Бунга ушбу соҳада етарли мотивация ва барқарорлик етишмаётгани, шунингдек, фуқаро секторида рақобатбардош иш ўринлари мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳарбий бюджетни 8 фоизга қисқартириш тарафдори. Шу билан бирга, армиянинг асосий эътибори Европадаги мавжудликдан террочиликка қарши стратегик йўналишларга ўтказилиши режалаштирилган.

 

Пентагон вакиллари эса АҚШ армияси “ихчамроқ, замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва тезкор ҳаракатлана оладиган” кучга айланишини мақсад қилганини айтмоқда.

custom img

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Эрон можароси 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириши мумкин — БМТ

Уруш оқибатлари 160 мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда.

custom img

Трамп Эронни “раҳм-шафқат сўрашга” чақирди

АҚШ президенти Эронни музокара ва таслим бўлишга ундаб, унинг иқтисодий ҳолатини “ўлик” деб таърифлади.

custom img

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

custom img

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"