Жаҳон

Россия Украинада 4000 дан ортиқ танкни йўқотган

НАТО генерали АҚШсиз Украина заифлашишини таъкидлади.

Россия Украинада 4000 дан ортиқ танкни йўқотган

 

АҚШ Сенатидаги Қуролли кучлар бўйича қўмитада бўлиб ўтган эшитувлар давомида НАТОнинг Европадаги Бирлашган кучлари қўмондони, генерал Кристофер Каволи Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида маълумот берди.

 

Генералнинг сўзларига кўра, Россия Украинадаги уруш давомида 4000 дан ортиқ танкни йўқотган. Бу — жанглар бошланганидан буён кузатилган энг йирик техник йўқотишлардан биридир.

 

Шунингдек, генерал Украина Қуролли Кучлари Қўшма Штатлар кўмагига жиддий эҳтиёж сезаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, айнан АҚШ ҳарбий ёрдами туфайли Украина ҳаво мудофааси Россия ракеталарини нишонга олиш имкониятига эга бўлмоқда.

 

“Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилаётган разведка маълумотлари Украина армиясига Россия қўмондонлик марказлари ва логистика инфратузилмаларига аниқ зарбалар йўллашда катта ёрдам бермоқда”, — деди генерал Каволи.

 

Унинг фикрича, агар АҚШ ёрдамида танаффус юзага келса, бу Украинани заифлаштириб қўяди ва Россияга стратегик устунлик бериши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Украинада 4000 дан ортиқ танкни йўқотган | Zamon.uz