7 йил давомида эгасининг қабрини тарк этмаган мушук вафот этди
Доғистонлик садоқат тимсоли бўлган мушук эгасининг ёнига дафн этилади.

Доғистон республикасида, Махачқалъа шаҳрида етти йил давомида эгасининг қабрини тарк этмай яшаган «Хатико» лақабли мушук вафот этди. Бу ҳақида ҳайвонларга ёрдам кўрсатувчи нодавлат ташкилот хабар берган.
Мушук икки ой давомида ветеринарларнинг парвариши остида оғир касалликларга қарши курашган. Аммо, кўрилган барча чораларга қарамай, у ҳаётдан кўз юмган. Мушукнинг жасади Доғистонга олиб келиниб, эгасининг қабри ёнига дафн этилиши режалаштирилган.
Санкт-Петербурглик ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари ушбу жониворнинг тақдирига эътибор қаратиб келган. Улар уни қабристондан олиб чиқиб, текширувлар ўтказганларида, мушукнинг тишлари цинганини, қулоқларида оғриқ борлигини ҳамда пневмонияга чалинганини аниқлашган. Гарчи тўпланган маблағлар ҳисобига унга даволаниш имконияти яратилган бўлсада, афсуски, асраб қолиша олишмаган.







