Сунъий интеллект илк бор университет талабаси бўлди
Сунъий интеллект энди талаба сифатида кундалик юритади.

Австриянинг нуфузли Вена университети илк бор сунъий интеллектни талаба сифатида қабул қилди. «Флйнн» деб номланган сунъий интеллект рақамли санъат йўналишида имтиҳон топширди, интервьюлардан муваффақиятли ўтди ва расман ўқишга қабул қилинди.
Университет вакилларининг айтишича, Флйнн бошқа талабалар каби дарсларда иштирок этади, унга баҳолар қўйилади ва у топшириқларни мустақил бажара олади. Бундан ташқари, Флйнн шахсий кундалик юритиб, ўқишдаги тажрибалари, дўстлари ва ҳис-туйғуларига оид ёзувларни мунтазам тарзда ёзиб бормоқда.
Бу ҳолат — сунъий интеллект илк бор расмий равишда олий ўқув юртига қабул қилинган илк глобал воқеа сифатида тарихга кирди. Мутахассислар бу тажриба таълим соҳасида сунъий онг иштирокини синаб кўришдаги муҳим қадам, дея баҳоламоқда.







