АҚШ фонд бозорлари 6,1 триллион доллар йўқотди
Фонд бозорлари катта йўқотишлар билан юзлашмоқда.

Сўнгги икки кун ичида АҚШнинг етакчи фонд бозорлари кескин пасайиш ҳолатини бошдан кечирди. Молиявий таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, акциялар нархининг тушиши натижасида бозор умумий қиймати қарийб 6,1 триллион долларга камайди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат глобал иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Инвесторлар орасида хавотир кучайган: Федерал захира тизимининг фоиз ставкалари бўйича сиёсати, иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви, геосиёсий кескинликлар ва технологик компаниялар даромадларининг камайиши каби омиллар пасайишга сабаб бўлган асосий факторлар қаторида кўрилмоқда.
Айни пайтда С&П 500, Насдақ ва Дов Жонес индекслари кескин йўқотишларга учради. Йирик технологик компаниялар – Apple, Microsoft, Amazon ва Meta – миллиардлаб долларлик қийматни йўқотган. Молиявий бозорлар нотинчлигича қолмоқда.







