Чекка ҳудудларни ўрганиш мақсадида Марсга вертолёт жўнатилади
НАСА Марсда ҳаёт изларини топиш учун янги вертолётни синовдан ўтказади.

НАСА Марсда сув ва ҳаёт изларини қидириш мақсадида янги авлод вертолётини сайёрага юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларга кўра, “Марс Чоппер” номли ушбу вертолёт йўлтанламас автомобиль катталигида бўлади.
Қурилманинг оғирлиги 40 килограммни ташкил қилади ва у олтита ротор билан жиҳозланган. Вертолёт бир марс кунида беш килограммгача бўлган илмий ускуналарни кўтара олади ва 3 километргача масофани босиб ўтишга қодир.
Асосий мақсад — Марс юзасининг инсон учун етиб бориш қийин бўлган чекка ҳудудларини ўрганиш ва бу жойларда сув ёки ҳаётга оид изларни аниқлашдир.







