Жаҳон

Хитойда кучли зилзила хавфи ошмоқда

Зилзиланинг қўшни ҳудудларга ҳам таъсир қилиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Хитойда кучли зилзила хавфи ошмоқда

 

Пекин Зилзилалар агентлигининг катта муҳандиси Чжу Хунбин бошчилигида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, яқин йилларда Хитой ва унга қўшни ҳудудларда Мянмадаги каби кучли ер ости силкинишлари содир бўлиши мумкин.

 

Олимлар 1879 йилдан буён қайд этилган қарийб 150 та зилзи лани таҳлил қилиб, уларнинг асосида олтита йирик сейсмик фаоллик даврини аниқлашди. Уларнинг фикрича, ҳозирги пайтда минтақада янги фаоллик даврига ўтиш жараёни бошланган бўлиши мумкин.

 

Тадқиқотчилар ҳисоботида айтилишича, кучланиш зонаси шимоли-шарққа қараб силжиши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли, Хитойнинг Сйчуан ва Юннан провинциялари ҳамда Ҳимолай тоғ тизмаси атрофидаги ҳудудларда кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи ошган.

 

Мутасадди ташкилотлар бу таҳдидга жиддий ёндашиш, аҳолини огоҳлантириш ва фавқулодда ҳолатларга тайёр туришни тавсия этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда кучли зилзила хавфи ошмоқда | Zamon.uz