Британияда интернетда ҳақорат қилганлар ҳибсга олинмоқда
Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ҳолатни танқид қилишмоқда.

Буюк Британияда ижтимоий тармоқларда камситувчи ёки ҳақоратли фикр билдирган одамлар сони ортиб бормоқда. Расмийларга кўра, ҳар куни ўртача 30 киши бундай сабаблар билан ҳибсга олинмоқда.
Яқинда бир эр-хотин фарзандининг мактабига кўп марта электрон почта орқали мурожаат қилгани ва WhatsApp гуруҳида "камситувчи" фикрлар ёзгани учун 6 нафар полициячи уларни ҳибсга олишга юборилган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ҳолатни танқид қилиб, ҳукумат интернет устидан ортиқча назорат ўрнатаётганини ва бу ҳолат сўз эркинлигига таҳдид солаётганини таъкидламоқда.
Маълумот учун, Европа одатда сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи минтақа сифатида танилган. Шу сабабли, бу принципни бузган давлатларга нисбатан халқаро босим ва санкциялар қўлланилиши мумкин.







