Жаҳон

Буюк Британияда бачадон трансплантациясидан сўнг илк чақалоқ дунёга келди

Бачадонсиз аёл биринчи марта она бўлди.

Буюк Британияда бачадон трансплантациясидан сўнг илк чақалоқ дунёга келди

 

Буюк Британияда бачадони трансплантация қилинган аёл биринчи марта она бўлди. 36 ёшли Грейс Девидсон бачадонсиз туғилган бўлиб, 2023 йилда ўз синглисининг бачадонини қабул қилган эди. Бу мамлакат тарихидаги илк муваффақиятли бачадон трансплантацияси ҳисобланади.

 

Жорий йилнинг февраль ойида Грейс ва унинг турмуш ўртоғи, 37 ёшли Ангус, ўзларининг илк фарзандлари – қиз фарзандларини дунёга келтиришди. Жуфтлик унга донор — Грейснинг синглиси — шарафига Эми деб исм қўйишди.

 

Чақалоқ Эми икки килограммдан сал кўпроқ вазнда туғилган.

 

Ҳозирда Шимолий Лондонда яшаётган, аслида Шотландиядан бўлган эр-хотин ҳозир трансплантация қилинган бачадон ёрдамида иккинчи фарзанд кўришни ҳам орзу қилишмоқда. Улар дастлаб шахсий ҳаётларини оммага ошкор қилмасликка қарор қилишган, аммо Эми хавфсиз туғилгач, ўз ҳикояларини ББС билан бўлишишга қарор қилишди.

 

Жарроҳлар жамоаси шу пайтгача вафот этган донорлар ёрдамида яна учта бачадон трансплантациясини амалга оширганини маълум қилишди. Уларнинг режасига кўра, клиник синовлар давомида жами 15 та шундай операция ўтказилиши кўзда тутилган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"