Жаҳон иқтисоди 12 соат ичида 6,4 триллион доллар йўқотди
Ҳолат инвесторлар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда.

Сўнгги 12 соат ичида глобал фонд бозорлари тарихдаги энг кескин қулашлардан бирини бошдан кечирди. Жаҳон иқтисодиёти умумий ҳисобда 6,4 триллион доллар йўқотди. Бу ҳолат инвесторлар орасида жиддий хавотир уйғотиб, молиявий бозорлар беқарорлигининг навбатдаги далили сифатида кўрилмоқда.
Энг катта йўқотиш Гонконгда қайд этилди — у ерда индекслар 13,2% га тушди, бу эса 1997 йилдан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир. Тайван эса 9,7% лик пасайиш билан янги антирекордни ўрнатди.
Цингапурда ҳам ҳолат оғир: акция бозори 7,7% га қулаб тушди, бу сўнгги 16 йил ичида энг катта йўқотиш ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай кескин пасайишлар глобал сиёсий ва иқтисодий нотинчлик билан боғлиқ бўлиб, бозорларда узоқ муддатли салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.







