Жаҳон

Канада АҚШни судга берди

АҚШнинг бож ставкалари халқаро савдо қоидаларига зид деб ҳисобланмоқда.

Канада АҚШни судга берди

 

Канада ҳукумати Қўшма Штатлар томонидан Канададан импорт қилинадиган автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларига қўйилган 25 фоизлик бож ставкаларидан норози бўлиб, Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) расмий шикоят билан мурожаат қилди.

 

ЖСТ расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Канада ушбу тарифлар халқаро савдо қоидаларига зид деб ҳисоблайди ва АҚШ билан низо юзасидан расмий маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилмоқда.

 

Оттаванинг фикрича, Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган бу бож ставкалари 1994 йилда имзоланган Тарифлар ва Савдо бўйича Бош келишув (ГАТТ) талабларига зид келади ва АҚШнинг халқаро мажбуриятларига мос эмас.

 

ЖСТ низомига кўра, аъзо давлатлар ўртасида низо чиққан тақдирда, биринчи босқич сифатида томонлар маслаҳатлашувлар йўли билан муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Агар бу босқичда келишувга эришилмаса, иш арбитражга ёки судлов панелига топширилиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Канада АҚШни судга берди | Zamon.uz