Жаҳон

Трамп Хитойга 50 фоизлик янги бож билан таҳдид қилмоқда

Агар Пекин АҚШ тарифларига жавобан жорий қилган чораларни бекор қилмаса, қарор кучга киради.

Трамп Хитойга 50 фоизлик янги бож билан таҳдид қилмоқда

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Хитой товарларига 9 апрелдан бошлаб қўшимча 50 фоизлик бож жорий этишини маълум қилди. Бу таҳдид, агар Пекин АҚШ тарифларига жавобан жорий қилган чораларни бекор қилмаса, кучга киради.

 

Трамп, шунингдек, Хитой билан музокаралар тўхтатилишини билдирган. Хабарларга кўра, янги божлар жорий этилса, Хитойдан импорт қилинадиган товарларга умумий бож миқдори 100 фоиздан ошиб кетади.

 

Аввалроқ Трамп бошқа давлатлар, жумладан Хитойдан келаётган маҳсулотларга божларни оширишни бошлаган эди. Ҳозирда Хитой товарларига 34 фоиз бож мавжуд бўлиб, янги йиғимлар бу рақамни 54 фоизгача етказган.

 

Жавобан, Хитой ҳукумати ҳам АҚШдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга 10 апрелдан бошлаб 34 фоизлик қўшимча божлар жорий этилишини эълон қилди. Бу икки йирик иқтисод ўртасидаги савдо зиддиятларини яна кучайтириши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Трамп Хитойга 50 фоизлик янги бож билан таҳдид қилмоқда | Zamon.uz