Жаҳон

Хитой суди 100 тонна тирик тимсоҳни аукционга чиқарди

Харидорлар тимсоҳларни тутиш, тортиш ва ташиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.

Хитой суди 100 тонна тирик тимсоҳни аукционга чиқарди

Хитойнинг Шенчжен шаҳридаги Наншан халқ суди 100 тонна тирик циам тимсоҳини онлайн аукционда 550 минг доллардан сотувга қўйди. Бу тимсоҳлар қарзини тўлай олмаган фермердан тортиб олинган.

 

Баҳолашларга кўра, улар 200 дан 500 кг гача вазнга эга 200–500 бош тимсоҳдан иборат. Харидорлар тимсоҳларни тутиш, тортиш ва ташиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади. Шунингдек, улар тимсоҳларни кўпайтириш учун махсус лицензияга эга бўлишлари керак.

 

Савдо Алибаба платформасида 9 майгача давом этади. Ҳозирча саҳифани 4 мингга яқин фойдаланувчи кўрган, бироқ бирор иштирокчи ҳали рўйхатдан ўтмаган.

 

Хитойда циам тимсоҳларини кўпайтириш ва улардан маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 2003 йилдан буён рухсат берилган. Бу ҳайвонлардан тери, гўшт, косметика ва ҳатто вино ишлаб чиқарилади. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой суди 100 тонна тирик тимсоҳни аукционга чиқарди | Zamon.uz