Жаҳон

Евроиттифоқ 15 апрелдан АҚШ маҳсулотларига бож жорий қилади

Тақиқларнинг иккинчи тўлқини май ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

Евроиттифоқ 15 апрелдан АҚШ маҳсулотларига бож жорий қилади

Европа Иттифоқи АҚШнинг янги тарифларига жавобан 15 апрелдан айрим Америка маҳсулотларига жавоб божлари жорий қилади. Божлар шимлар, виски, ерёнғоқ ёғи ва мототциклларга нисбатан қўлланади.

 

Еврокомиссия вакили Марош Шефчовичга кўра, бу чора АҚШ президенти Доналд Трампнинг Европадан келтириладиган товарларга бож белгилашига жавобдир. Янги божлар 9 апрелда тасдиқланади, май ойида эса парранда, гўшт, тухум, сут маҳсулотлари, тўқимачилик ва техника каби маҳсулотлар ҳам рўйхатга киритилиши мумкин.

 

Трамп бу тарифларни АҚШнинг савдо балансидаги салбий фарқ билан изоҳлаб, бошқа давлатларни ёлғончиликда айблади. Унинг қарори халқаро норозиликларга сабаб бўлди, бозорларда пасайиш, нефть нархи тушиши ва инфляция хавфини кучайтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалги президентлик даврида Трамп пўлат ва алюминийга бож жорий қилган, ЕИ эса жавобан тарифлар қўллаган эди. Кейинчалик бу божлар Жо Байден маъмурияти билан келишилган ҳолда бекор қилинган эди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Евроиттифоқ 15 апрелдан АҚШ маҳсулотларига бож жорий қилади | Zamon.uz