Жаҳон

2024 йилда дунё бўйича 1518 киши қатл этилди

Бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

2024 йилда дунё бўйича 1518 киши қатл этилди

 

Халқаро Амнистия ташкилоти 2024 йилда дунё бўйлаб амалга оширилган ўлим жазолари ҳақида янги ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, 15 та мамлакатда жами 1518 киши қатл этилган. Бу 2015 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

 

Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу рақамга Хитой, Шимолий Корея ва Ветнамдаги қатллар киритилмаган. Ушбу давлатларда минглаб одамларнинг қатл этилгани тахмин қилинади, аммо бу ҳолатлар махфийлик сабабли тасдиқланмаган. Шунингдек, Фаластин, Сурия ва бошқа уруш зоналарида содир бўлган қатл ҳолатлари ҳам статистикага қўшилмаган.

 

Қатлларнинг катта қисми Яқин Шарқ давлатларига тўғри келади. Саудия Арабистони, Эрон ва Ироқ – бу уч мамлакатда 1380 та ўлим жазоси амалга оширилган. Бу умумий рақамнинг деярли тўлиқ қисмини ташкил этади.

 

Халқаро Амнистия Бош котиби Анес Калламарднинг таъкидлашича, ўлим жазоси замонавий дунёда ўрин эгалламаслиги керак: “2024 йилда атиги 15 давлат қатлларни амалга оширди. Бу рақам иккинчи йил кетма-кет паст даражада бўлиб, дунё бу шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи жазодан аста-секин воз кечаётганини кўрсатади.”

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.