АҚШ Хитой учун божларни 104 фоизга оширмоқда
Бу бўйича Трамп тегишли қарорни қабул қилди.

АҚШ Хитой маҳсулотлари учун импорт божлари миқдорини 104 фоизгача оширади.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Хитойдан олиб кирилаётган барча маҳсулотларга қўшимча 84 фоиз бож жорий этиш қарорини қабул қилган. Бу эса умумий бож ставкасини 104 фоизга етказади.
“Хитой каби давлатлар, агар улар жавоб чораси сифатида ҳаракат қилмоқчи бўлишса ва америкалик ишчиларга нисбатан ёмон муносабатини икки ҳисса оширишга уринаётган бўлса, бу катта хатони билдиради. Президент Трампда пўлатдек мустаҳкам ирода бор, у ён бермайди. Хитой битим тузмоқчи, лекин буни қандай қилишни билмаяпти”, — дея изоҳ берди Ливитт.







