Жаҳон

Microsoft дунёнинг энг қиммат компанияси унвонини қайтариб олди

Савдо уруши фонида Apple қадрсизланмоқда, Microsoft кучаймоқда.

Microsoft дунёнинг энг қиммат компанияси унвонини қайтариб олди

Microsoft яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди. Сўнгги савдо сессияларида Apple акцияларининг 23 фоизга арзонлашуви ортидан Microsoft бозор капиталлашуви бўйича пешқадамликни қайтариб олди.

 

2024 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Microsoft'нинг капиталлашуви 2,64 триллион долларни ташкил қилган бўлса, Apple компаниясининг бозор қиймати 2,59 триллион долларга тушиб кетган.

 

Мутахассислар бундай пасайишни АҚШ ва Хитой ўртасидаги кучайиб бораётган савдо уруши фонида инвесторларнинг хавотири билан изоҳлашмоқда. Айниқса, Apple учун бу хавф юқори баҳоланмоқда — компания маҳсулотларининг катта қисми, жумладан iPhone'лар, айнан Хитойда ишлаб чиқарилади. Швейтсариянинг УБС банки таҳлилчилари маълумотларига кўра, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга божларнинг ошиши Appleг'а сезиларли зарар етказади. Уларнинг ҳисобига кўра, АҚШда iPhone 16 Pro Max нархи 350 долларга қимматлашиши мумкин.

 

Аксинча, Microsoft бу геосиёсий хавфларга камроқ таъсирчан ҳисобланади. Жеффериес инвестиция банки экспертлари Microsoft'ни "савдо тарифлари томонидан яратилган ноаниқликдан яхшироқ ҳимояланган компания" деб атамоқда. Бу компаниянинг Хитойга камроқ ишлаб чиқариш боғлиқлиги ва диверсификацияланган бизнес модели билан изоҳланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Microsoft 2021 ва 2024 йил январь ойларида ҳам қисқа муддатга дунёнинг энг қиммат компанияси бўлиб турган, бироқ кейинчалик Apple бу унвонни қайтарган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Microsoft дунёнинг энг қиммат компанияси унвонини қайтариб олди | Zamon.uz