Жаҳон

Трампнинг бойлиги 500 миллион долларга камайди

Бунга унинг “савдо тарифлари” сиёсати сабаб бўлган.

Трампнинг бойлиги 500 миллион долларга камайди

Трампнинг бойлиги унинг “савдо тарифлари” сиёсати туфайли 500 миллион долларга камайди. Бу ҳақида Forbes нашри хабар берди.

 

“Бунга Доналд Трампга тегишли очиқ акциядорлик компаниялари ҳамда хусусий холдинглар қийматининг пасайиши сабаб бўлган. АҚШ президенти томонидан деярли барча давлатлардан импортга қўйилган божлар натижасида фонд бозори акциялари қулай бошлагач, Трампнинг энг қимматли активи бўлган Trump Media and Technology Group компанияси қиймати 2,2 миллиард доллардан 2 миллиард долларгача тушиб кетди”, деб ёзади Forbes.

 

Бундан ташқари, Трампнинг тижорат ва кўчмас мулкдаги, курортлар ва кўнгилочар саноатдаги улушлари ҳам арзонлашди. Президентга тегишли бўлган облигауиялар ва акциялар қиймати ҳам камайган. Нашрнинг қайд этишича, Трамп криптовалюталардаги сармоялари туфайли ҳам зарар кўрган.

 

Савдо уруши бошланишидан аввал Forbes Трампнинг бойлигини 4,7 миллиард доллар деб баҳолаган эди. Ҳозир эса бу рақам 4,2 миллиард долларга тушиб қолган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трампнинг бойлиги 500 миллион долларга камайди | Zamon.uz