Германия энди уч йилда фуқаролик олишга рухсат бермайди
Ҳукумат иммиграция қоидаларини ҳам кучайтирмоқчи.

Германияда янги сиёсий келишувга кўра, энди уч йил ичида фуқаролик олиш имконияти бекор қилинади. Бу имконият илгари «турбонатурализация» деб аталган ва тилни яхши билган, ижтимоий фаол ҳамда молиявий мустақил бўлган муҳожирларга тааллуқли эди.
Шунга қарамай, Германия ҳукумати беш йил давомида мамлакатда яшаган муҳожирларга фуқаролик олиш имкониятини сақлаб қолади. Яъни, фуқаролик олиш учун аввалгидек саккиз йил эмас, энди беш йил давлатда яшаган бўлиш кифоя.
Бундан ташқари, ҳукумат иммиграция қоидаларини ҳам кучайтирмоқчи. ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш, чегараларда назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда.







