Жаҳон

iPhone нархи уч баравар ошиши мумкин

Аппле ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни режалаштирмоқда.

iPhone нархи уч баравар ошиши мумкин

 

iPhone нархи келажакда уч баравар ошиши мумкин. Wedbush Securities компанияси мутахассиси Ден Ивес берган интервьюсида, агар Apple ишлаб чиқаришни тўлиқ АҚШга кўчиришга қарор қилса, смартфон нархи ҳозирги 1000 доллардан 3500 долларгача кўтарилиши мумкинлигини айтди.

 

Бугунги кунда iPhone'лар асосан Осиёда ишлаб чиқарилади. Чиплар Тайванда, экранлар Жанубий Кореяда тайёрланади, якуний йиғишнинг 90 фоизи эса Хитойда амалга оширилади. Аммо АҚШ ва Хитой ўртасида кучайган савдо уруши сабабли, Apple таъминот занжирини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.

 

АҚШ 125 фоиз бож жорий қилган бўлса, Хитой ҳам жавобан 84 фоиз бож қўллади. Бу эса Apple'ни ишлаб чиқаришни АҚШга, жумладан Ғарбий Виржиния ва Ню-Жерси штатларига кўчиришга ундамоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ишлаб чиқаришнинг атиги 10 фоиз қисмини кўчириш ҳам 30 миллиард долларга тушади ва 3 йил вақт олади.

 

Экспертларнинг таъкидлашича, Apple'нинг бутун ишлаб чиқариш тизимини АҚШда қайта қуриш қийин, чунки бундай даражадаги малакали ишчи кучи ва инфратузилма ҳозирча мавжуд эмас. Шу сабабли, ишлаб чиқаришни қисман Мексика, Канада ёки Европага кўчириш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

 

Соунтерпоинт Ресеарч компанияси iPhone нархи ишлаб чиқариш жойига қараб 30 фоизгача ошишини айтган. Росенблатт Сесуритиес эса, агар Apple бож харажатларини тўлиқ истеъмолчига юкласа, нарх 43 фоизга қимматлашишини тахмин қилмоқда.

 

Хабарларга кўра, божлар эълон қилингач, Apple дўконларида навбатлар пайдо бўлиб, харидорлар нархлар яна ошишидан хавотирда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.