Туркиядаги кўмир конида кучли портлаш юз берди
Ҳодисада 13 киши жароҳатланган.

Туркиянинг Анқара шаҳрига қарашли Наллиҳан туманидаги Қирғизеҳолд кўмир конида кучли портлаш содир бўлди.
Туркия ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 13 ишчи тан жароҳати олган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Портлаш тунда, смена вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда.







