Жаҳон

Венесуэлада фавқулодда иқтисодий вазият эълон қилинди

Президент бу қарорни миллий иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган деб таърифлади.

Венесуэлада фавқулодда иқтисодий вазият эълон қилинди

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда 60 кунлик иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Президентнинг таъкидлашича, бу чоралар Венесуэла иқтисодиётини АҚШнинг босими ва санкцияларидан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Мадуро бу қарорни миллий иқтисодий барқарорлик ва ўсишни таъминлашга қаратилган деб таърифлади.

 

Фармонга кўра, ҳукумат барча даражадаги солиқларни вақтинча тўхтатиб туриш, тасдиқланган бюджетдан ташқари молиялаштириш имкониятини яратиш, солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши кураш ва импорт ўрнини босувчи соҳаларни ривожлантириш чораларини кўради. Президент, шунингдек, сармоядорларга махсус имтиёзлар ваъда қилди.

 

Фармон кучга кириши учун Венесуэла Миллий мажлиси ва Олий суднинг Конституциявий палатаси томонидан тасдиқланиши лозим. Ҳозирча халқаро ҳамжамият бу қарорни эҳтиёткорлик билан кузатмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Венесуэлада фавқулодда иқтисодий вазият эълон қилинди | Zamon.uz