Жаҳон

Хитойда иммунитетни 150 баробар кучайтирувчи вакцина яратилди

SABER вакцинаси инсониятни саратон ва вируслардан асраши мумкин.

Хитойда иммунитетни 150 баробар кучайтирувчи вакцина яратилди

 

Хитойлик олимлар SABER номли инқилобий янги вакцинани ишлаб чиқишди — у саратон ва вирусларга қарши курашишда тарихда мисли кўрилмаган даражада кучли таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқотларга кўра, бу вакцинани олган жониворларнинг иммунитети COVID-19 га нисбатан 150 баробар кучли бўлган.

 

Вакцинанинг асосий ноёб жиҳати — у антигенларни организмнинг илгари “иммунитет етиб бора олмаган” жойларига етказиб беришга қодир. SABER, хусусан, хавфли меланомани (тери саратони тури) сичқонларда тўлиқ йўқ қилган.

 

Тадқиқотлар ҳали дастлабки босқичда бўлсада, натижалар мутлақо ижобий: бу нафақат саратон, балки коронавирусга ўхшаган кучли вирусларга қарши ҳам универсал платформа бўлиши мумкин. Одамларда синовлар яқин орада бошланиши кутилмоқда.

 

Агар синовлар муваффақиятли ўтса, SABER замонавий тиббиётда иммунотерапиянинг янги даврини бошлаб бериши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитойда иммунитетни 150 баробар кучайтирувчи вакцина яратилди | Zamon.uz