Жаҳон

Бразилияда ҳайвонлар учун такси хизмати ишга туширилди

Ушбу хизмат орқали ҳайвонлар эгаларисиз сайр қилишлари мумкин.

Бразилияда ҳайвонлар учун такси хизмати ишга туширилди

Бразилияда Ҳамилтон Таурино исмли тадбиркор ноодатий хизматни йўлга қўйди — эндиликда уй ҳайвонлари ўз эгаларисиз таксида сайр қилишлари мумкин. "Тахи Дог" деб номланган бу сервис итлар, мушуклар ва бошқа мўйнали ҳайвонларни ветеринарга, гўзаллик салонига ёки бошқа керакли манзилларга олиб боради.

 

Тадбиркорнинг фикрича, бу ғоя унга дўстининг итини ветеринарга олиб боришга ҳайдовчи топа олмагани сабабли келган. Шундан сўнг Таурино ҳайвонлар учун алоҳида транспорт хизматини ташкил этишга қарор қилган.

 

Такси ҳайдовчиси ҳар бир ҳайвон билан расмга тушишни канда қилмайди ва уларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштиради. Айни пайтда компания блогини қарийб 3500 киши кузатмоқда. Энг ноодатий йўловчиси эса — қочиб кетишга уриниб, ўриндиқ остида яширинган Гвинея чўчқаси бўлган.

 

Таурино мижозлар хавфсизлиги ва қулайлигини биринчи ўринга қўяди: махсус хавфсизлик камарлари, контейнерлар, ҳайвонларга мос тоза салон — буларнинг барчасига жиддий ёндашади. У, шунингдек, ҳайвон эгалари билан,айниқса, фавқулодда ҳолатларда мулоқот-ишининг энг қийин жиҳати деб билади.

 

Ҳозирда хизмат жуда яхши кутиб олинмоқда. Ҳатто айрим ҳайвонлар саёҳатдан кейин машинадан чиқишни ҳам хоҳламас экан. Тауринонинг содиқ мижозлари тобора кўпаймоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бразилияда ҳайвонлар учун такси хизмати ишга туширилди | Zamon.uz